Тошкентдаги Британия менежмент университети жорий йилнинг кузидан талабаларга таълим беришни бошлайди

2020 йилнинг май ойи бошида Ўзбекистон Республикаси бош вазири томонидан Тошкентдаги Британия менежмент университетини очиш бўйича қарор қабул қилинди. Бу мустақил, нодавлат ОТМ бўлиб, молия соҳасида жаҳон даражасидаги бизнес етакчиларини, бизнес бошқаруви (мутахассислиги билан) ҳамда халқаро молиявий таҳлил ва аудит бўйича профессионал мутахассисларни тайёрлайди. Таълим Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия ва бошқа инглиззабон мамлакатларидан таклиф этилган тил эгалари томонидан тўлиқ инглиз тилида олиб борилади.

Университетнинг муҳим афзаллиги Буюк Британия, АҚШ, Канада, Австралия, Германия, Россия ва Хитой каби давлатларнинг олий таълим масканларида тажриба орттирган ҳақиқий халқаро жамоа ҳисобланади.

Университет ўқитувчилари орасида Кембриж, Гарвард, Массачусетс технология институти (MIT), Лондон иқтисодиёт мактаби каби таълим масканларида илмий даража олишга муваффақ бўлган хорижий мутахассислар мавжуд; 90 фоиз профессорлар QS 2020 халқаро рейтинги топ-100 рўйхатига кирганлар (қаралсин: www.bmuedu.uz, “Жамоа / Профессор ва ўқитувчилар” бўлими).

 

2020 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб биринчи курс талабалари Буюк Британиянинг энг яхши стандартлари асосида ишлаб чиқилган «Foundation» дастури бўйича ўқишни бошлайдилар. Дастур доирасида талабалар Академик инглиз тили, Бизнес ва менежментга кириш, Бизнес учун ITга кириш ва Бизнесдаги миқдорий усуллар бўйича таълим ола бошлайдилар.

Университет битирувчиларга нафақат иш билан таъминлашни кафолатлайдиган талабгир мутахассисликларни таклиф этади, балки уларнинг дунёнинг исталган давлатида рақобатдош бўлишларига имкон беради. Ўқишнинг иккинчи йилидан (2021-2022) бошлаб қуйидаги мутахассисликлар бўйича ўқитиш бошланади:

  • «Молия ва инвестициялар»
  • «Халқаро молиявий таҳлил ва аудит»
  • «Бизнес бошқаруви» қуйидаги йўналишлардан бири мутахассислиги билан:

– Лойиҳалар бошқаруви,

– Халқаро логистика ва савдо,

– Рақамли маркетинг,

– Туризм ва меҳмонхона менежменти.

Университетга кириш учун IELTS ≥ 5.0 сертификатини тақдим этиш, математика бўйича (BMU Mathematics Assessment) тестни муваффақиятли топшириш ҳамда ўқитувчилар ва тил эгалари билан суҳбатдан ўтиш лозим.

«Юзага келган вазият туфайли IELTS имтиҳонини топшириш имконияти бўлмаган абитуриентларга инглиз тилини билиш даражаси бўйича (BMU English Language Assessment) тестдан ўтиш ва шу йилнинг ўзида Foundation курсларига кириш имкони берилади», – деб баёнот берди университет ректори, Профессор Конрад Озог.

Абитуриентларга математика ва инглиз тилидан имтиҳонларга тайёргарлик кўришга ёрдам бериш учун университет томонидан online-тренажерлар ишлаб чиқилган, сайтда 2020 йилнинг 18 майидан бошлаб улардан фойдаланиш мумкин.

Университетга кириш бўйича батафсил маълумотларни www.bmu-edu.uz сайтининг «Қандай қилиб кириш мумкин?» бўлимига ташриф буюриш, Университетнинг сайти ёки оммабоп ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларига сўровнома юбориш орқали олиш мумкин.

Университетнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:

Telegram-бот: t.me/BMUedubot
Facebook: fb.com/bmeducation
Instagram: @bmu_edu